Tel: (+99871) 256-37-38
~ ~

  • Category
  • 2021-06-23 07:00:38
  • 6 comments
Ўзбекистон-Венгрия ректорлари форуми доирасида Тошкент фармацевтика институти ва Венгриянинг Дебрецен университети ўртасида меморандум имзоланди

Жорий йил 21 июнь куни Тошкент Ирригация ва Қишлоқ Хўжалигини Механизациялаш Муҳандислари институтида Ўзбекистон-Венгрия ректорлари форуми бўлиб ўтди. Форум доирасида Тошкент фармацевтика институти ва Венгриянинг Дебрецен университети ўртасида ўзаро англашинув меморандум имзоланди. Ўзаро англашув меморандумида томонлар таълим ва илмий салоҳиятни ошириш мақсадида қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар:

 

 

- қўшма дастурлар, 2 томонлама диплом дастурларини ташкил этиш;

- профессор-ўқитувчилар, бошқарув / профессионал ходимларнинг академик ва маданий алмашинувлари;

- ҳамкорликда олиб бориладиган тадқиқотлар, маърузалар, симпозиумлар, тренинглар ва шу билан боғлиқ тадқиқотчилар алмашинуви;

- ҳар икки томон учун ҳам қизиқ ва фойдали бўлган соҳалар бўйича маълумот ва материаллар алмашинуви;

- бакалавр талабалар , магистр ва докторантлар алмашинуви ва узлуксиз таълим учун курсларни алмашиш;

- илмий нашрлар ва маълумотлар алмашинуви;

- видеореаллик дарслари ва масофадан туриб видеоконференцияларни ташкил этиш;

- фармацевтика соҳасидаги ривожланиш, тадқиқотлар ва инновациялар бўйича ҳамкорлик учун қўшма лабораториялар ташкил этиш.

 

 

Дунёга 16 та нобель мукофоти лауреатларини етказиб берган Венгриянинг Ўзбекистон билан илмий-техник хамкорлиги доирасида кимёвий технология, битоехнология, фармацевтика сохалари бўйича хамкорликлар асосий ўрин эгаллаши институтимиз учун янги имкониятлар эшиги очилишига олиб келади.

 

Taklif va mulohazalaringizni jonating