Tel: (+99871) 256-37-38
~ ~

  • Category
  • 2021-05-24 18:42:07
  • 6 comments
Юртимиз истеъдодларга бой!

 

  2021 йилнинг 20 май куни Ўзбек-Россия таълим факультети, Ижтимоий, табиий ва фармацевтик фанлар кафедраси доценти Ф.З.Умарова 101-гуруҳ талабалари билан “Шарқнинг қомусий олимлари. Жаҳоннинг таниқли олимлари. “Дунё олими” номига ким муносиб?” мавзусида очиқ машғулот ўтказди. Талабалар таниқли олимлар ҳаёти ва уларнинг кашфиётлари ҳақида тақдимотлар, ноёб маълумотлар тайёрладилар. Машғулот мунозара шаклида уюштирилди.

 

Уни факультет декани Д.Т.Амриддинова, “Тиллар” кафедраси мудири, доцент С.МТуйчиева, ассистент ўқитувчилар Ж.Ш.Воротникова, Д.Ш.Жалиловалардан иборат ҳайъат аъзолари кузатиб, баҳолаб бордилар.

 

Талабалар ва меҳмонлар жараёнга шу қадар берилиб кетдиларки, 3 соат вақт қандай ўтиб кетганини сезмай қолишди. Ўқитишда айнан талабаларда билимга ошуфталикни уйғотиш муҳим эмасми? Шундан бўлғуси мутахассисларни тайёрлашга ўз ҳиссаларини қўшаётган ўқитувчилар ҳам ўз вазифаларига иштиёқ билан ёндашадилар.

 

Машғулот якунида энг юқори балл тўплаган жамоа совринни қўлга киритди. Уч нафар фаол талаба ҳам фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

 

 

Taklif va mulohazalaringizni jonating