Toshkent farmatsevtika instituti
Veb-saytdagi ma'lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йилнинг 9 февраль кунидаги “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6165-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йилнинг 15 февраль кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йилнинг 9 февраль кунидаги ПФ-6165-сон Фармони ижроси тўғрисида”ги 81-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида институт профессор-ўқитувчилари ва ишчи-ходимлари ўртасида “Ватан бўйлаб саёҳат” шиори остида Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳат давомида мамлакатимизнинг қадимий ва бой тарихи бўлмиш Гўри Амир мақбараси, Регистон ансабли, Шоҳи Зинда мажмуаси, Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейи, Шердор мадрасаси, Афросиёб шаҳарчаси каби тарихий қадамжоларига ташриф буюрилди. Саёҳат давомида ҳудудда сақланаётган ва халқимиз томонидан асрлар давомида эъзозланиб келинаётган археологик ёдгорликлар, меъморий обидалар ва музей экспозициялари билан яқиндан таништирилиб чиқилди. Самарқанд шаҳрининг бетакрор табиати, тарихий обидалари, миллий таомлари институт профессор-ўқитувчилари ва ходимларида илиқ таассуротлар қолдирди.