Tel: (+99871) 256-37-38
~ ~

  • Category
  • 2021-05-12 08:08:51
  • 6 comments
Яхшиликни ҳар ким ҳар куни қилиши керак! Май ойи байрамларга бой ойлардан бири. Ҳозир мусулмонлар учун муқаддас ...

 

  Май ойи байрамларга бой ойлардан бири. Ҳозир мусулмонлар учун муқаддас бўлган Рўзаи Рамазон ойи ўтиб боряпти. Шунингдек, ҳали-ҳануз 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилаётган тадбирлар давом этмоқда.

Бизнинг талабаларимиз айни шу кунларда хайрли ишга жазм қилдилар. Ўзбек-Россия таълим факультетининг 1-курс талабалари 101-гуруҳ мураббийи доцент Умарова Фарида Зикириллаевна билан биргаликда Тошкент шаҳрида жойлашган Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида даволанаётган касал болаларни зиёрат қилдилар. Ушбу ташрифдан талабалар кичик совғалар олган болачаларга нисбатан кўпроқ севиндилар. Сабаби – эҳсон қилаётган киши ўзини бахтлироқ ҳис этади. Бундай ташрифларни мунтазам ташкил этиш режалаштирилмоқда.

 

 

 

Taklif va mulohazalaringizni jonating