Tel: (+99871) 256-37-38
~ ~

  • Category
  • 2021-03-23 15:56:40
  • 6 comments
Институт талабалари ўртасида Абдулла Орипов ҳаёти ва ижодига бағишланган “Мен нечун севаман Ўзбекистонни?” мавзусида иншолар танлови натижалари эълон қилинди

 

 

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Қаҳрамони ва халқ шоири Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-4906-сонли қарори ҳамда институт ректорининг 2021 йилнинг 10 февраль кунидаги “Институт талабалари ўртасида Абдулла Орипов ҳаёти ва ижодига бағишланган “Мен нечун севаман Ўзбекистонни?” мавзусида иншолар танловини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги 111-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида институт талабалари ўртасида жорий йилнинг март ойи давомида Абдулла Орипов ҳаёти ва ижодига бағишланган “Мен нечун севаман Ўзбекистонни?” мавзусида иншолар танлови ташкил этилди. Танловда институт талабалари фаол иштирок этди ва Хакамлар ҳайъати томонидан ижодий ишлар текширилди. Унга кўра танлов ғолиблари аниқланди:

     1-ўрин: Фармация факультети Касбий таълим йўналиши 3 курс “306 Б” гуруҳ талабаси Хошимбаева Муаззам Мирзоҳидовна;

      2-ўрин: Фармация факультети 4 курс “409 Б” гуруҳ талабаси Жалилов Достонбек Мамарахимович;

       3-ўрин: Фармация факультети 2 курс “204 А” гуруҳ талабаси Бобомуродова Мухлиса Ҳакимовна.

Танлов ғолиблари институт ректори томонидан моддий ва маънавий рағбатлантирилади. Шунингдек танловда фаол иштирок этган қуйидаги  талабалар маънавий рағбатлантирилади. Булар: Саноат фармацияси факультети 1 курс “109 А” гуруҳ талабалари Рузиматова Фотимабону Рузиматовна, Майинова Севара Шуҳратовна, Юлдашева Шоира, Мирзакаримова Мафтуна Қўчқорбойовна, Холбоева Барно Нурлибекова ва  Холбоева Барно Нурлибековалар.

Taklif va mulohazalaringizni jonating