Tel: (+99871) 256-37-38
~ ~

  • Category
  • 2024-04-15 06:08:10
  • 6 comments
E’LON!

«ФАРМАЦЕВТИК КИМЁДА ЯНГИ ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ СИНТЕЗ ҚИЛИШ МУАММОЛАРИ» МАВЗУСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТИШ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР:

 

Илмий-амалий анжуман материаллари электрон материаллар тўпламида – бепул чоп қилинади.

Тадқиқот ишлари ва аризаларни қабул қилиш муддати –2024 йил 10-май.

Ўтказиш жойи: Ўзбекистон, Тошкент ш., Миробод тумани, ойбек 45, Тошкент фармацевтика институти.

Тадбир санаси: 27.05.2024.

Тезисларни ёзиш бўйича талаблар

Матн услуби  MS Word версиясида «обычный».  Матн ҳажми - 2 бетгача, Times New Roman, кегль 12 интервал  (бутун ҳужжат учун) –1,0 (одинарный). Текст қаторлари кенглиги бўйича (по ширине) сафланиб, юқори ва пастки қисмидаги ҳар бир томонидан ҳошия 20 mm, чап томонидан 30 мм, ўнг томонидан 10 мм. Матнда MS Word дастурининг иллюстрациялари, жадваллари ва графикаларидан фойдаланишга рухсат берилади. Битта муаллифдан 2 тадан ортиқ тезис қабул қилинмайди. Муаллифлар сони 3 дан ошмаслиги мақсадга мувофиқ. Матнда қуйидагиларни кўрсатиши керак: тадқиқот мақсади, материаллар ва усуллар, тадқиқот натижалари ва хулосалар.

 

P. S.: электрон почта орқали юборилганда "Тема" устунида "Тезисы конференции" деб ёзилади. Тезислар (маъруза матни) Word 2007/2003 ва  ундан юқори форматдаги электрон шаклда юборилади. Файл номланишида аввал бўлим рақами, сўнгра биринчи муаллифнинг фамилия-исми билан кўрсатилган (масалан: конференция – 2Ботиров Б.B.dоc.) бўлиши керак. Тезислар алоҳида тўлдирилган анкета мавжуд бўлганда қабул қилинади, ва у ҳам farmkimyo@yandex.com электрон почта манзилига юборилади. Таҳририят кенгаши тезисларда келтирилган маълумотларнинг аниқлиги ва оригиналлиги учун жавобгар эмас. Конференция талабларига жавоб бермасдан ёзилган ва тақдим етилган тезислар таҳририят томонидан кўриб чиқилмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.

ТЕЗИСЛАР НАМУНАСИ

Сu (II) НИНГ ФОЛ ВА ПАНТОТЕН КИСЛОТАЛАР БИЛАН КООРДИНАЦИОН БИРИКМАСИНИНГ СИНТЕЗИ

Амонова M. А., Пулатова Г.У.

Тошкент фармацевтика институти, Тошкент ш., Ўзбекистон Республикаси

е-mail: g.u.pulatova@mail.ru, telefon: +998946955225

Taklif va mulohazalaringizni jonating