Tel: (+99871) 256-37-38
~ ~

  • Category
  • 2021-03-04 08:54:23
  • 6 comments
Дори воситаларини стандартлаштириш ва сифат менежменти кафедраси профессор-ўқитувчиларининг Қуйи Чирчиқ тумани Дўстобод шаҳар “Шодлик” маҳалла фуқоролар йиғинида олиб бораётган ишлари

  Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг 2020 йил 27 октябрдаги 7-сон йиғилиш баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида институт томонидан маҳаллаларда тарғибот ишларини ташкил этиш бўйича, Тошкент фармацевтика институти профессор-ўқитувчиларининг “Бир зиёли-бир маҳаллага маънавий хомий таъмойили асосида Қуйи Чирчиқ тумани Дўстобод шаҳар  “Шодлик” маҳалла фуқоролар йиғинида 2 март куни Дори воситаларини стандартлаштириш ва сифат менежменти кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамкорлик ишларини режа асосида олиб борилмоқда.

Тошкент Фармацевтика институти “Дори воситаларини стандартлаштириш ва сифат менежменти” кафедраси ва “Шодлик” маҳалла фуқоролар йиғини ўртасида тузилган “Йўл харитаси” режаси асосида кафедра ходимлари томонидан 2 март куни “Аёл яратганнинг тенгсиз мўжизаси” мавзусида давра суҳбати  ўтказилди. Тадбир давомида “Шодлик” маҳалла фуқоролар йиғини раиси  Э.Ш.Атаханов давра суҳатини очиб бериб ва сўзни кафедра мудири  Ф.С.Жалиловга берди. Ф.С.Жалилов “Шодлик” маҳалла фуқоролар йиғини фаоллари ва аҳоли аёлларини кириб келаётган 8-март “Ҳалқаро хотин-қизлар куни” байрами билан табриклади. Кафедра профессор-ўқитувчилари М.Б. Мавлянова, Д.Т. Гаибназарова ва  Ё.Т.Саидкаримова тадбир давомида фармацевтика соҳаси унинг Ўзбекистон Республикасида ривожланиш истиқболлари мавзусида маҳалла аҳолисини қизиқтирган соволларига жавоб беришди.

Шу маҳаллада яшовчи кам таъминланган оилалар ҳамда талабаларнинг ижтимоий ҳаёти ўрганилди. Уларни муоммолари атрофлича ўрганилиб бартараф этиш бўйича ўз таклифларини беришди. Тадбир давомида “Шодлик” маҳалла фуқоролар  йиғини ва аҳолиси томонидан институт раҳбарияти ва ДВССМ кафедраси профессор ўқитувчиларига ўз миннатдорчилигини билдиришди.

   

 

 

 

Taklif va mulohazalaringizni jonating