Toshkent farmatsevtika instituti
Veb-saytdagi ma'lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 20 январдаги 87-06-78-сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида институт профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида Фармацевтик кимё кафедраси ташаббуси билан 2021 йил 16 февраль куни соат: 13-00 да катта фаоллар залида “Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларида инсонпарварлик ғояларининг тарғиб этилиши”, “Ватан соғинчини дилларга жой қилган ўзбек ижодкори Заҳириддин Муҳаммад Бобур” мавзуларида адабий-бадиий кеча ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Халқаро Бобур мукофоти соҳиби Муҳаммадали Абдуқундузов, Ёзувчилар уюшмасининг ёшлар билан ишлаш бўлими мутахассиси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира ва журналист Наргиза Асадова Асадовна, Ўқув ишлари бўйича проректор З.А.Юлдашев, Фармацевтик кимё кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар иштироки таъминланди. Фармацевтик кимё кафедраси ҳамда институт ахборот ресурс маркази ҳамкорлигида институт ҳудудида Ўзбекистон нашриёти китоб ярмаркаси ташкил этилди.