Tel: (+99871) 256-37-38
~ ~

  • Category
  • 2021-02-16 18:10:11
  • 6 comments
2021 йил 16 февралда ТошФарми Биотехнология кафедрасининг «Биологик фаол моддалар технологияси» фани буйича Биотехнология йуналиши 3 курс

  2021 йил 16 февралда ТошФарми  Биотехнология кафедрасининг «Биологик фаол моддалар технологияси» фани буйича Биотехнология йуналиши 3 курс, 301-А  гуруҳ талабалари учун ЎзР ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти тажриба-технология лабораториясида  ташкил этилган интеграл лаборатория машғулоти бўлиб ўтди. Таълим ва илмий тадқиқотларнинг интеграцияси юзасидан Биотехнология кафедраси доценти в.в.б. Н.А.Абзалова ва Ўсимлик моддалари кимёси институти етакчи илмий ҳодими, т.ф.д. Р.М.Халилов томонидан мастер-класс ташкил этилди. Ташриф давомида ўсимлик хом ашёсини экстракция жараёни, олинган биофаол моддаларни ажратиб олиш, хроматография усулларида тозалаш, нутч-фильтрда фильтрлаш, субстанцияларни қуритиш жараёнлари намойиш этилди. Талабаларни қизиқтирган саволлари асосида савол-жавоб бўлиб ўтди.

Taklif va mulohazalaringizni jonating