Toshkent farmatsevtika instituti
Veb-saytdagi ma'lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.
Давра суҳбатда Дори воситаларини стандартлаштириш ва сифат менежменти кафедраси профессор ўқитувчилари ва саноат фармация факультети талабалари фаол иштирок этишди. Кафедра мудри давра суҳатини очиб бериб, Мирзо Бобур ҳаётий йўли ҳақида қисқача маълуммот берди. Кейинги сўз навбати кафедра доценти М.Б.Мавлянова берилди, Муслима Бурханова Ўзбекистон давлатчилиги тараққиётида Амир Темур ва Темурийлар сулоласи муҳим ўрин тутиши, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ушбу буюк аждодларга муносиб шоҳлардан бири эканлиги ҳақида томонидан маълумотлар берилди. Кафедра профессори Г.У.Тиллаева томонидан ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакил, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, Бобурийлар сулоласи асосчиси, Темурий шаҳзодаси бўлганлиги, улуғ бобомизнинг серташвиш ҳаёти ва жўшқин фаолияти сиёсий жиҳатдан инқирозга учраган Темурийлар давлатининг сўнгги даврига тўғри келганлиги ва ушбу давр барча азоб-уқубатларини бошдан кечириш Бобур Мирзо чекига тушганлиги, ҳақида Мирзо Бобурнинг юрт соғинчида ўтганлиги каби маълумотлар берилди. Тадбирда кафедра профессор ўқитувчилари ва талабалар Бобур Мирзонинг ғазал ва рубоийларидан парчалар ўқишди.
ДВССМ кафедраси мудири ф.ф.н.доц. Ф.С.Жалилов
Маънавият маърифат ишларига
масъул кафедра ассистенти Ё.Т.Саидкаримова