Toshkent farmatsevtika instituti
Veb-saytdagi ma'lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 19 октябрь кунидаги “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-4865-сонли қарорида белгиланган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йилнинг 23 октябрь кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 19 октябрь кунидаги ПҚ-8465-сон қарори ижроси тўғрисида”ги 553-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент фармацевтика институти Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси ташаббуси билан Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги 319 - сонли умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида “Сўз мулкининг султони – Алишер Навоий”, “Алишер Навоий асарларида ёшлар таълим - тарбияси” мавзуларида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Мазкур тадбирда Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси мудири С.М.Тўйчиева, кафедра катта ўқитувчилари С.А.Шукурджанова, Ўзбек тили катта ўқитувчилари М.Умарова, Н.Х.Ашурова, Яккасарой туманидаги 319 - сонли умумий ўрта таълим мактаб директори С.О.Тошматова иштирок этиб, мавзу юзасидан маълумотлар беришди. Тарғибот ишларида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини нишонлаш, у қолдирган адабий мерос, ўзбек тилининг ривожланишидаги олиб борган амалий ишлари юзасидан қизиқарли маълумотлар берилди.
Ўзбек тили ва адабиёти
кафедраси катта ўқитувчиси
Н.Х.Ашурова