Tel: (+99871) 256-37-38
~ ~

  • Category
  • 2022-01-08 11:30:17
  • 6 comments
Талабалар қишки таътили даврида ҳорижий олий таълим муассасалари иштирокида «Фармацевтик фан ва таълим сифатини таъминлаш ва ривожлантириш истиқболлари» мавзусида ҳалқаро ўқув-услубий семинар ташкил этилди

Тошкент фармацевтика институтида 2022 йил 5-8 январь кунларида талабалар қишки таътили даврида ҳорижий олий таълим муассасалари иштирокида «Фармацевтик фан ва таълим сифатини таъминлаш ва  ривожлантириш истиқболлари» мавзусида ҳалқаро ўқув-услубий семинар ташкил  этилди.

Ҳалқаро семинарга Япония, Эрон, Россия Федерацияси, Украина, Қозоғистон  ҳамда республикамизнинг етук мутахассислари ва профессор-ўқитувчилари  жалб этилган  бўлиб, фармацевтика соҳасини ва олий таълим тизимини ривожлантиришга оид маълумотлар тақдим этилмоқда, тажриба алмашинилмоқда.  Шу жумладан,  Япония Кюшу университети, Кимё факультети  доценти  Kohei   Torikai; ЎзФА Биорганик киме институтининг етакчи илмий ходими, кимё фанлари доктори  Ходжаниезов Хамид Ўткирович; Портсмут  университетининг бизнес бошқаруви магистри  Reza ( Ray ) Nassiri (Эрон); Урал Давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси), Фармация иқтисодиёти ва бошқаруви, фармакогнозия кафедаси профессори  Ольга Александровна Мельникова;  Харьков Миллий политехника институти, Умумий фармация кафедраси доценти Юлия Викторовна Юдина (Украина); М.О.Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон Давлат   университети  доценти,  к.ф.н.  Гулмира Менлибаевна Адырбекова ҳамда  доцент,  пед.ф.н. Лаззат Куандыковна Жайдакбаева; С.Д.Асфендияров номидаги Қозоғистон Миллий тиббиёт университети, Фармацевтик технология кафедраси мудири, фарм.ф.д., профессор  Гульбарам Омаргазиевна Устенова; Ўзбекистон Республикаси  Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги, Ихтиролар ва фойдали моделлар бўлими бошлиғи, тех.ф.н. Абдукадиров Икром Тохирович, Тошкент фармацевтика институти профессор-ўқитувчилари ўз тақдимотлари билан иштирок этишди.

Маърузалар қизиқарли савол-жавоблар ва муҳокамага бой тарзда ўтказилмоқда. Шунингдек, ушбу тадбир институт профессор-ўқитувчиларнинг  ҳам малакавий ҳам назарий жиҳатдан ўзаро ҳамкорлик ишларини ривожлантириш учун  замин  яратмоқда.                                     

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Taklif va mulohazalaringizni jonating