Tel: (+99871) 256-37-38
~ ~

  • Category
  • 2021-01-28 12:16:20
  • 6 comments
Тошфарми талабаларига Табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Тошкент фармацевтика институти “Ноорганик, физик ва коллоид кимё” кафедраси ҳамкорлигида 2021 йил 27 январда талабалар турар жойида “Табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

Қизғин савол-жавоб тарзида ташкил этилган семинарда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлим бошлиғи: Ахматов Абдисами Эргашевич ҳамда ходимлари Хидирбаева Гулжамол Нуратдиновна, Бекова Гулбаҳор Гулмуротовна, Ноорганик, физик ва коллоид кимё кафедраси профессор-ўқитувчилари ва талабалар қатнашишди. Ўз навбатида семинар иштирокчилари томонидан берилган саволларга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодимлари ҳаётий мисоллар, видео лавҳалар ҳамда тегишли тақдимотлардан фойдаланган ҳолда жавоб бериб боришди. Қизиқарли баҳс ва мунозараларга бой тарзда ташкил этилган тадбир сўнгида, ҳар иккала томон вакиллари шу каби ўқув-семинарларни мунтазам равишда ташкил этиб боришни йўлга қўйишда яқиндан ҳамкорлик қилиш борасида келишиб олишди.

НФК кимё кафедраси

 

 

 

 

 

Taklif va mulohazalaringizni jonating