Tel: (+99871) 256-37-38
~ ~

  • Category
  • 2021-11-26 08:20:05
  • 6 comments
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4463-сон қарори 5 бандига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувчи органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ҳамда бошка ташкилот ва муассасаларнинг мутахассисларини уч йилда камида бир марта малакасини ошириш лозимлиги белгиланган.

Қарорга  асосан  малака  ошириш  “Ўзархив” агентлиги  ҳузуридаги Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий-методик марказида амалга оширилади. Марказда “Архивлар фаолиятини ташкил этиш асослари”, “Иш юритиш ва ижро назорати”, “Кадрларга доир иш юритишни ташкил этиш”, “Ҳужжатларни тартибга келтириш” йўналишлари  бўйича 40 соатлик ўқув курслари ташкил этилган.

Шунингдек, 2022 йилдан  жисмоний  ва  юридик шахсларнинг мурожаатлари,  электрон ҳужжат алмашинуви, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, персонални бошқавриш  каби  янги йўналишларда ўқув  курсларини дастурга киритиш режалаштирилмоқда.

Ўқув курсларда вазирлик, идора, қўмита, хўжалик бирлашмаларои ва уларнинг  тасарруфидаги ташкилотларнинг  девонхона,  идоравий архив фаолияти,  ижро интизоми, кадрлар ишига  масъул ходимлар, иш юритувчи,  котиб ходимлар малакасини оширилиши мўлжалланган.

Институтнинг  Ходимлар  бўлимида   2021 йил 9 декабргача  Марказда малака  ошириш истагини билдирган  ходимларнинг 2022 йил 1 ярим йиллик режаси шакиллантирилмоқда.

Марказда  малака ошириш истагини билдирган  ходимлар институтнинг ходимлар  бўлимига  мурожаат қилишларини сўраймиз.

Taklif va mulohazalaringizni jonating