Toshkent farmatsevtika instituti
Veb-saytdagi ma'lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.
2021-йилнинг 22-январь куни Миробод туманидаги Гёте номли 60-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 9-10-синф ўқувчилари биология фани ўқитувчилари Л.У.Сидикова, Ф.У.Янширова ва касбга йўналтириш ишлари бўйича маъсул Н.Р.Турсунхаджаевалар билан биргаликда институтга ташриф буюришди. Институтнинг фаоллар залида мактаб ўқувчиларини касбга йўналтириш бўйича тадбир бўлиб ўтди Тадбирда институтнинг дори турлари технологияси кафедраси профессори З.А.Назарова сўзга чиқиб, институтнинг тарихи ва кафедранинг ташкил топганлиги ҳақида гапирди ва видео-ролик ҳамда презентация намойиш этилди. Сўнг ўқувчиларга фармацевтик технология фанидан “Эмульсиялар тайёрлаш технологияси” мавзусига оид видео-ролик намойиш этилди. Кафедра доцентлари Н.С.Файзуллаева ва Н.М.Ризаевалар томонидан “Косметологик кремларни тайёрлаш технологияси” мавзусида мастер-класс олиб борилди