Tel: (+99871) 256-37-38
~ ~

  • Category
  • 2021-01-21 11:09:08
  • 6 comments
Тошкент Фармацевтика институти “Дори воситаларини стандартлаштириш ва сифат менежменти” кафедраси ҳамда Тошкент шаҳар Миробод туманидаги 83- сонли умумий ўрта таълим мактаб ўртасида олиб борилаётган ҳамкорлик ишлари юзасидан 18.01.2021 йилда олиб борилган очиқ дарс.

 

Тошкент фармацевтика институти “Дори воситаларини стандартлаштириш ва сифат менежменти” кафедраси ҳамда Тошкент шаҳар Миробод туманидаги 83- сонли умумий ўрта таълим мактаб ўртасида ҳамкорлик ишлари режа асосида олиб борилмоқда. Январь ойининг 18 кунида  83- сонли умумий ўрта таълим мактабида кимё фанидан очиқ дарслар уюштирилди. Жалилов Фазлиддин Содиқович раҳбарлигидаги “Дори воситаларини стандартлаштириш ва сифат менежменти” кафедра ходимларидан доцент М.И.Иминова, ассистентлар Ё.Т.Саидкаримова, У.Ғ.Мустафаев, Н.А.Мирдавидовалар мактаб ўқитувчиларидан кимё фани ўқитувчилари   Л.З.Аджиосман, Ю.Р.Герасименко иштирок этишди. Очиқ дарсларда 7-8-9-10- синф ўқувчиларида амалий ва лаборатория машғулотлари олиб борилди.

    7-синф ўқувчиларида “Промышленный способ производство серной кислоты. Высокотоксичные вещества, используемые на химически опасных объектах” мавзуси юзасидан доцент Иминова И.М. сульфат кислота ҳақида маълумот, кислоталар билан ишлаш, техника хавфсизлик қоидалари  ва сульфат кислотанинг чинлигини кўрсатиб берди.

    8-синф ўқувчиларида “Изучение свойств соляной кислоты. Качественная реакция на хлорид-ионы” мавзусида хлорид кислотанинг кимёвий хоссаси, хлорид килотани ионлар чинлигини аниқлашда мисоллар келтирилди, бунда магний сулфат таркибидаги сульфат  ионини аниқлашда суюлтирилган хлорид кислота эритмаси ва  5% барий хлорид эритмасидан фойдаланиб ассистент Мустафаев Уммат томонидан реакциялар бажариб кўрсатилди.

      9-синф ўқувчиларида “Получение гидроксида цинка из водорастворимых солей цинка и доказательство его амфотерных свойств” мавзусида лаборатория машғулоти олиб борилди. Рух сульфат дори моддасининг катион ва анион чинлик реакциялари бажариб кўрсатилди.

     10-синф ўқувчиларида “Спирты. Номенклатура, изомерия и получение насыщенных одноатомных спиртов” мавзуси юзасидан ассистент Саидкаримова Ё.Т. спиртни чинлик реакциялари ва тиббиётда ишлатилиши ҳақида маълумот берди.

Мактаб қошида фаолият юритаётган  “Ёш кимёгар” тўгарагида  ўқувчиларга кимёвий моддалар уларни хоссалари,тиббиётда ишлатилиши ҳақида маълумотлар берилди. Қолаверса келажакда  фармацевт касбини эгаллашда кимё фанининг ўрни ҳақида суҳбат юритилди.

  Ассистент Н.А.Мирдавидова томонидан “Транспортда юрганда қусишга қарши препаратлар” мавзусида тайёрланган тақдимоти ўқиб эшиттирди. Мавзу юзасидан саволларга жавоб берилди.

ДВССМ кафедраси  мудири                                                                                   Ф.С. Жалилов

 

Кафедра ассистенти                                                                                                  Ё.Т.Саидкаримова

  

 

Taklif va mulohazalaringizni jonating