Tel: (+99871) 256-37-38
~ ~

  • Category
  • 2021-06-10 06:25:34
  • 6 comments
Тошкент фармацевтика институти ва Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси ўртасидаги ҳамкорлик жадал ривожланмоқда

Тошкент фармацевтика институтида мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга мувофиқ кадрлар тайёрлашнинг мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш, халқаро стандартлар даражасида олий маълумотли фармацевтик мутахассислар тайёрлашга зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича бир катор амалий ишлар бажарилмоқда. Хорижий тиббий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурларини ташкил этилиши ўз-ўзидан бозор муносабатлари даврида олий таълим муассасаларининг  фаоллигини ошириш, инвестицияларни жалб қилиш, таълим жараёнини жаҳон стандартларига жавоб берадиган лаборатория жихозлари, замонавий ахборот коммуникацион технологияларини қўллаган ҳолда  ташкил қилишни талаб қилади.Ушбу йўналишда 2021 йил 4-июнь куни Тошкент фармацевтика институти ва Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси  ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида фармацевтик кадрларни тайёрлашнинг ўқув ва илмий масалаларни муҳокама қилиш мақсадида  учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Жанубий Қозоғистон тиббиёт академиясининг биринчи проректори М.М.Есиркепов,  ўқув-услубий марказ раҳбари  А.Г.Ибрагимова, фармация факультети декани Г.Ж.Умурзакова,  халқаро факультет декани Б.Х.Юсупов, илмий ва клиник ишлар, магистратура ва докторантура бўлими бошлиғи А.А.Яхсилик, стоматология кафедраси мудири А.Б.Шокпаров, Тошкент фармацевтика институти ректори К.С.Ризаев, ўқув ишлар бўйича проректор З.А.Юлдашев, ўқув-услубий бўлим бошлиғи Н.А.Абзалова, таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи Н.А.Юнусходжаева, таълим сифатини назорат қилиш бўлимининг бош мутахассиси Д.Қ.Худойқулова, Фармакогнозия ва дори воситаларини стандартлаш кафедраси доценти К.Н.Нуридуллаевалар иштирок этдилар.

Учрашувда фармация таълим йўналиши бўйича қўшма таълим дастурини ташкил этиш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар таркиби алмашинуви режалари, ўзаро амалиёт ўтказиш базаларидан фойдаланиш, ҳалқаро конференциялар ва семинарлар ташкил этиш ва ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

                                                                                        

            

Taklif va mulohazalaringizni jonating