Toshkent farmatsevtika instituti
Veb-saytdagi ma'lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.
2021-йил 6-май куни Тошкент Фармацевтика институти Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори И.Р.Сагатов институтнинг 1 ва 2-сонли Талабалар турар жойларидаги талаба ёшларининг яшаш шароитлари ва уларга яратиб берилган имкониятларни ўрганиш мақсадида бориб у ерда Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Н.Х.Aшурова, Саноат фармацияси факультети декан муовини М.И.Пардаева, Фармация факультети декан муовини A.Тагбаев ва Ёшлар иттифоқи БТ етакчиси М.Давлатовлар билан учрашиб, ҳозирда талабаларнинг яшаш шароити ва карантин қоидаларига риоя қилиниши, таъмирлаш ишлари ҳамда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди ва масъулларга қатор вазифалар белгилаб берди.