Toshkent farmatsevtika instituti
Veb-saytdagi ma'lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.
2021 йил “Ёшларни қўллаб – қувватлаш ва ахоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда фармацевтика соҳасини ривожлантириш, аҳоли саломатлигини тиклаш ва тиббиёт соҳасини тубдан такомиллаштириш мақсадида жорий йилнинг 05 май куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати ходимлари, Тошкент фармацевтика институти талаба ёшлари ва бир қатор соҳа вакиллари ташаббуси билан мастер – класс ташкил этилди. Бўлиб ўтган мазкур тадбирдан асосий мақсад ёшлар ўртасида оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқлар орқали фармацевтика соҳасида шу жумладан институтда амалга оширилаётган ишлар хусусида малумотлар бериб борилиши учун нималарга кўпроқ аҳамият берилиши кераклиги тўғрисида тушунчалар берилди. Ёш ижодкорлар ўзлари учун қизиқарли бўлган саволларига жавоб олдилар.