Toshkent farmatsevtika instituti
Veb-saytdagi ma'lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасида 2021 йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили деб эълон қилинганлиги хамда “Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 30 августдаги ПҚ-4433-сонли қарорларини ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент Фармацевтика институтида илк бора 26 апрель куни соат 11:00 да “УЧИНЧИ РЕНЕССАНСДА ИБН СИНО ИЗДОШЛАРИ” мавзусидаги талабалар учун Республика илмий-амалий масофавий анжумани Зоом Платформасида ўтказилди.
Ушбу конференцияни Тошкент Фармацевтика институти ректори К.С.Ризаев, Ўқув ишлари бўйича проректори Юлдашев З.А., Илмий ишлар ва Инновациялар бўйича проректор Нормахаматов Н.С. ҳамда Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи Шерматова И.Б. томонидан ёшларга мотивацион нутқлар билан чиқиш қилиб конференциянинг асосий моҳияти ва мақсадини таькидлаган ҳолда очиб бердилар. Конференция лойиҳасининг ташаббускори Саноат Фармация факультети 2-босқич талабаси Алланазарова М.Б. томонидан иштирокчиларга конференциянинг асосий тақдимоти намойиш этилди. Ушбу лойиҳа доирасида Тошкент Фармацевтика институти ва Соғлиқни Сақлаш тизимидаги Тиббиёт Олийгоҳлари талабаларитомонидан илмий изланишлари тақдимотлари ва лойиҳалари маъруза қилинди.
Конференция қизғин ва мунозарали тарзда, юқори савияда бўлиб ўтди.