Toshkent farmatsevtika instituti
Veb-saytdagi ma'lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.
2021 йил 9 январь куни соат 10.00 Тошкент фармацевтика институти ҳузуридаги DSс.04/30.12.2019.Far.32.01 рақамли илмий кенгашнинг илмий котиби, профессор Ё.С.Кариева томонидан таянч-докторантлар, мустақил-изланувчилар, стажер-тадқиқотчилар ва ёш олимлар учун “Илмий-тадқиқот ишларни расмийлаштириш тартиби, ҳимояга тақдим этиш. Меъёрий ҳужжатлар” мавзусида семинар ўтказилди. Бунда диссертация иши ва авторефератни расмийлаштириш, диссертацияни дастлабки экспертизадан ўтказиш, ҳимояга тақдим этиш, расмий ҳимояни ўтказиш тартиби, чоп этилган илмий ишларга қуйилган талаблар каби масалалар кўрилди. Семинар самарали ўтди, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.