Tel: (+99871) 256-37-38
~ ~

  • Category
  • 2021-04-16 03:19:04
  • 6 comments
Дори воситаларини стандартлаштириш ва сифат менежменти кафедраси Андижон тиббиет институти билан онлайн семинар тренинг дарсларини ўтказишди

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш  чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сонли қарори, “Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йилдаги 6 майдаги ПҚ-4310-сонли қарорларида белгиланган вазифаларнинг ижросини тўлақонли бажариш мақсадида 2021 йил 15 апрелда Тошкент фармацевтика институти ДВССМ кафедраси ва Андижон  Давлат  тиббиёт институти ўртасида "Сифат ва фармацевтика" илмий –амалий онлайн семинарини ташкил этилди. Семинарда “Яхши лаборатория амалиёти (GLP). Синов лабораторияларида сифатни таъминлаш” мавзусидаги маърузаси билан Тошкент фармацевтика институти, Дори воситаларини стандартлаштириш ва сифат менежменти кафедраси доценти И.М.Иминова, “Яхшиишлаб чиқариш амалиёти (GMP)” номли маърузаси билан кафедра ассистенти Д.Р. Гулямова, “Яхши клиник амалиёт (GCP) Клиник олди текширувлар. Клиник тадқиқотлар” мавзусидаги маърузаси билан Андижон Давлат тиббиёт институти, Умумий амалиёт шифокорларини тайёрлаш кафедраси мудири т.ф.н. доцент  мавзусидаги маърузаси билан З.А.Эргашева, ”Яхши фармаконазорат амалиёти (GVP). Яхши фармакопея амалиёти” мавзусидаги маърузаси билан Андижон давлат тиббиёт институти, фармакология клиник фармакология ва тиббиёт биотехнологияси кафедраси ассистенти М.Қ. Ахматохуновалар қатнашдилар.

            Шунингдек, илмий-амалий семинарда Тошкент фармацевтика институти илмий ва инновацион ишлар бўйича проректор Н.С.Нормахаматов, институт таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи, доцент  Н.А.  Юнусходжаева, ўқув бўлими ходими Ф.М.Тожибоева, ДВССМ кафедраси профессор-ўқитувчилари, Андижон Давлат тиббиёт институти,  Фармакология, клиник фармакология ва тиббиёт  биотехнология  кафедраси  катта  ўқитувчиси  Тургунов  М.А., Андижон Давлат тиббиёт институти, фармакология клиник фармакология ва тиббиёт биотехнологияси кафедраси профессор-ўқитувчилари, Тошкент фармацевтика институти Саноат фармацияси 3 курс 1,2,3 оқим талабалари, Андижон Давлат тиббиёт институти  фармация йўналиши 3,4 курс 2 паток талабалари фаол қатнашдилар.

 

 

 

 

Taklif va mulohazalaringizni jonating