Tel: (+99871) 256-37-38
~ ~

  • Category
  • 2021-04-08 12:17:57
  • 6 comments
“Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай “ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 16 март кунидаги 87-01-250-сонли топшириқ хати ҳамда

 

 

 

                

        Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 16 март кунидаги 87-01-250-сонли топшириқ хати ҳамда “Тошкент фармацевтика институтида 2020-2021  ўқув йилида ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий ва тарбиявий йўналишда амалга ошириладиган  ишлар бўйича чора-тадбирлар  режаси”нинг 23-банди   ижросини таъминлаш мақсадида институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари ўртасида 2021 йил 6 апрель куни соат 14-00 да катта фаоллар залида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай “ мавзусида  маънавий-маърифий  тадбир бўлиб ўтди.   Тадбирни институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори И.Р.Сагатов кириш сўзи билан очиб берди. Мазкур тадбирга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ахборот таҳлил марказ ходими Нодир Тоирович Шомирзаев, “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби Раҳимберди Раҳмонов ва  Миробод тумани Ички ишлар бошқармаси ЖХБ катта вакили майор Ш.У.Зохидовлар ташриф буюрди. Тадбир давомида, “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби Раҳимберди Раҳмонов томонидан илм ҳақида тўхталиб, “Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг машҳур сўзларидан бирида “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай!”, - деганлар. Дунёда ҳам, охиратда ҳам инсонга илмдан кўра кўпроқ фойда келтирадиган нарса йўқ. Жаҳолатдан-да кўра зарар берувчироқ нарса ҳам йўқ. Али розияллоҳу анҳу: “Инсонларнинг энг қадри ози – илми озидир”, - деганлар. Илмсизлик, жаҳолат инсониятни ҳалокатга олиб бориши муқаррар. Инсон илм орқали охирати ва дунёсини обод қилади. Алҳамдулиллаҳ, юртимизда барча соҳада китоблар нашрдан чиққан ва чиқмоқда. Биз фарзандларимизни китоб ўқишга тарғиб қилайлик. Фақат интернет билан чекланиб, илмни юзаки ўрганмасдан, китоб мутолаасига ҳам эътибор қаратайлик” дея такидлаб ўтилди.Тадбирга жами 150 нафар раҳбар ходимлар ва талабаларнинг иштироки таъминланди.

 

 

 

Taklif va mulohazalaringizni jonating