Tel: (+99871) 256-37-38
~ ~

  • Category
  • 2021-04-02 05:02:52
  • 6 comments
ҲИСОБОТИ 2021 йилнинг 29 март куни ZOOM платформасида соат 17:00 да Биотехнология кафедраси доценти М.Р.Закированинг «Фармацевтик биотехнологияси»

 

 

 

 

2021 йилнинг 29 март куни ZOOM платформасида соат 17:00 да Биотехнология кафедраси доценти М.Р.Закированинг «Фармацевтик биотехнологияси» фанидан «Микроорганизмлардан олинадиган антибиотиклар ва уларни биотехнологик усуллар билан ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш» мавзусида 5510600-Саноат фармацияси йўналишлари 4-курс 4-оқим (евро) талабаларига очиқ дарси бўлиб ўтди.

Талабалар дарс давомида биотехнологик усул билан антибиотик олиш схемаси билан танишиб, микроорганизмларни штаммларини тайёрлашдан бошлаб, экиш, антибиотик ажралиши, ферментация, озуқа муҳитлари, технологик жараён параметрлари, ҳосил бўлган препаратларни олишда майдалаш, экстракция қилиш, фильтрлаш, центрифугалаш, буғлатиш усуллари ҳақида маълумотга эга бўлдилар.  

Маъруза ZOOM платформасида талаб даражасида олиб борилди.

         Биотехнология кафедраси 

 

Taklif va mulohazalaringizni jonating