Tel: (+99871) 256-37-38
~ ~

  • Category
  • 2021-03-29 06:20:15
  • 6 comments
Институт ректори К.С.Ризаев бошчилигида “Хайр-саховат ўзбек халқига хос фазилат” шиори остида ҳайрия тадбири ташкил этилди

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2020 йил 23 октябрдаги “Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка “маҳаллабай” етказишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 7-сонли йиғилиши баёнида белгиланган вазифаларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йилнинг 2 ноябрь кунидаги “Олий таълим муассасалари раҳбар-ходимлари ва профессор-ўқитувчиларининг Республика маҳаллаларида ўтказиладиган тарғибот-ташвиқот ишларида иштирок этишларини таъминлаш тўғрисида”ги 571-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 27 март куни институт ректори К.С.Ризаев бошчилигида “Хайр-саховат ўзбек халқига хос фазилат” шиори остида ҳайрия тадбири ташкил этилди. Тадбирда институт ректори К.С.Ризаев, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор И.Р.Сагатов, Ишлар бошқармаси бошлиғи Ш.Қ.Собиров, ТХФБ бошлиғи О.Аблязов ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди. Ҳайрия тадбирида Тошкент шаҳар, Миробод тумани,  “Темирйўлчилар” маҳалласи, 143 А – уйда яшовчи фуқаро, 2 гуруҳ ногирони Ашуров Умар Бобоқулович ҳамда 200-уйда яшовчи ногиронлиги мавжуд бўлган фуқаро Асия Агаларовалар хонадонида бўлишди. Институт ректори К.С.Ризаев томонидан мазкур хонадонда яшовчи ногиронлиги мавжуд фуқароларнинг яшаш шароитлари билан яқиндан танишди ва муаммолари билан яқиндан танишди. Ўрганиш натижасида мазкур хонадонда таъмирлаш ишларини олиб боришга кўрсатма берилди. Шунингдек, Темирйўлчилар” маҳалласи, 143 А – уйда яшовчи фуқаро, 2 гуруҳ ногирони Ашуров Умар Бобоқулович ҳамда 200-уйда яшовчи ногиронлиги мавжуд бўлган фуқаро Асия Агалароваларга қимматбаҳо совғалар ва озиқ-овқат махсулотлари тақдим этилди.

  

 

 

 

 

 

Yoshlar bilan ishlash,

ma’naviyat va ma’rifat

bo‘limi boshlig‘i N.X.Ashurova

 

Taklif va mulohazalaringizni jonating