Toshkent farmatsevtika instituti
Veb-saytdagi ma'lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.
Тошкент Фармацевтика институти Олмазор тиббиёт коллежи ҳамкорлик ишлари режаси асосида Саноат фармацияси факультети, Дори воситаларини стандартлаштириш ва сифат менежменти кафедраси мудири, ф.ф.н. Ф.С.Жалилов ва доцент И.М. Иминова ва кафедра ассистентлари Олмазор тиббиёт коллежи ўқитувчилари учун мастер класслар ташкил қилиб беришди. Мастер класс давомида янги педагогик технологиялар, янгича ўқитиш улсуллари коллеж ўқитувчиларига тушинтирилди. Ушбу мастер класс дарслари Олмазор тиббиёт коллеж ўқитувчиларида катта таассурот қолдирди. Бунинг учун Олмазор тиббиёт коллежи талабалари ва ўқитувчилари ДВССМ кафедраси профессор-ўқитувчилари ва Тошкент Фармацевтика институти раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдиришди.