Toshkent farmatsevtika instituti
Veb-saytdagi ma'lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.
Ёшларнинг кундалик ҳаётини фойдали мазмун билан тўлдиришга қаратилган Сирдарё вилояти тажрибасини кенг жорий этиш мақсадида “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус”ни Тошкент фармацевтика институти талаба-ёшларига қўллаш ҳамда мазкур ташаббуснинг 5 – “Хотин-қизларни иш билан таъминлаш ҳамда талаба-қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш” йўналишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида институт талаба-қизлар ўртасида “Пазандалик – ўзбек қизларига хос фазилат” шиори остида “Миллий таом устаси” ва “Энг яхши қандолатчи” кўрик-танлови жорий этилди.
Танловда фаол иштирок этинг. Мурожаат учун телефонлар: (90) 920-58-71 Хотин-қизлар масалалари бўйича кенгаш раиси Б.Х.Болтаева ҳамда Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими (90)186-07-08 И.Б.Шербоева.
Қатнашиш истагини билдирган талаба-қизлар юқоридаги телефонларга боғланишингиз мумкин.
Аризалар 2021 йил 23 мартдан 27 мартгача қабул қилинади. Танлов ғолиблари институт ректори томонидан қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирланади.