Toshkent farmatsevtika instituti
Veb-saytdagi ma'lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.
2024 йил 18 январь куни соат 13.30 Тошкент фармацевтика институти ҳузуридаги DSс.04/30.12.2019.Far.32.01 рақамли Илмий кенгашнинг илмий котиби, фарм.ф.д., профессор Ё.С.Кариева томонидан таянч-докторантлар, докторантлар, мустақил-изланувчилар, стажер-тадқиқотчилар ва ёш олимлар учун “Илмий-тадқиқот ишларни расмийлаштириш тартиби, ҳимояга тақдим этиш. Меъёрий ҳужжатлар” мавзусида семинар ўтказилади. Бунда диссертация иши ва авторефератни расмийлаштириш, диссертацияни дастлабки экспертизадан ўтказиш, ҳимояга тақдим этиш, расмий ҳимояни ўтказиш тартиби, чоп этилган илмий ишларга қуйилган талаблар каби масалалар кўрилади.
Семинар ўтказиладиган жой: Тошкент фармацевтика институтининг 3 биноси, 1 қаватдаги конференц-зали.