” “Жасорат дарслари””

14.01.2016, 10:16 Без рубрики 2045

Институт Ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчилари томонидан “Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” шиори остида “Жасорат дарслари” бўйича  тақдимот материаллари, услубий материаллар тайёрланди. 2016 йил 13 январь куни институт миқёсида “Жасорат дарслари” ташкил этилди. Институт фармация факультети 2 курс, саноат фармацияси факультети 1 курс талабалари учун Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Н.С.Салимсакова томонидан “Жасорат дарслари” ўтказилди.

Маърузачи мазкур дарсларнинг аҳамияти, Амир Темурни нафақат давлат раҳбари, балки буюк саркарда сифатида юритган фаолияти, буюк давлат қуришдаги кўрсатган жасоратлари ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, республикамиз Президенти И.Каримовнинг миллий армияни ташкил этишдаги жонбозлиги, ҳозирги кундаги миллий қўшинларнинг турлари ҳамда мустақиллик йилларида халқаро ҳамкорлик алоқалари ҳақида тўхталиб ўтди. Мазкур дарслар барча кафедра ўқитувчилари томонидан ҳам ташкил этилди.