“Ватанпарварлик тушунчалари остонадан бошланади”, “Ватанни мард ўғлонлар қўриқлайди”.

11.01.2016, 10:49 Institut yangiliklari 278

2016 йил 8 январь куни институт фаоллар залида маънавият ва маърифат бўлими, ўқув бўлими ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 9 декабрдаги Р-4576-сонли фармойиши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 18 декабрдаги Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланган видеоселектор йиғилишининг 119-сонли баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Ватанпарварлик тушунчалари остонадан бошланади”, “Ватанни мард ўғлонлар қўриқлайди” каби мавзуларда давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда институт ректори А.Н.Юнусхўжаев иштирок этиб, мавзу юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борди. Шунингдек, ижтимоий фанлар кафедраси мудири К.Қ.Исмоилов, катта ўқитувчи Ф.Ахмедова, С.Юлдошевалар мавзу юзасидан маъруза ўқиди. Тадбир сўнгида бу каби тадбирлар академик гуруҳларида ҳам ўтказилиши қайд этилди. Тадбирга жами 200 нафар профессор-ўқитувчилар ва ходимлар жалб этилди.