«Ватан мардларни унутмайди.»

13.01.2016, 09:33 Institut yangiliklari 299

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 11 январдаги 87-03-77-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 12 январь куни институт раҳбарияти Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар хонадонига ташриф буюришди.

Жумладан, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Студентлар кўчаси, 36-уйда яшовчи Ходжанова Оксана, ўғиллари Темур ва Салаватлар билан учрашишди. Суҳбат жараёнида Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган кичик сержант Ходжанов Борис Исангалиевичнинг олиб борган ишлари, жанговарлик маҳоратлари ёдга олинди. Ушбу хонадонга институт фармацевтик кимё кафедраси ассистенти А.Мухитдинов ташриф буюрди ва институт раҳбарияти томонидан тақдим этилган эсталик совғалари топширилди.