“Ватан ҳимояси муқаддас бурч” мавзусида давра суҳбати.

18.01.2016, 09:33 Institut yangiliklari 420

2016 йил 16 январь куни институт 112-аудиториясида 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишлаб “Ватан ҳимояси муқаддас бурч” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда “Мураббийлар” кенгаши раиси М.А.Ходжаева ҳамда саноат фармацияси факультети 3 курс талабалари иштирок этди.

“Мураббийлар” кенгаши раиси М.А.Ходжаева мавзу юзасидан қизиқарли маъруза қилди. Хусусан, Ватанни ҳимоя қилиш, жон фидо қилиш мардлик эканлиги, Ватан-ягонадир, Ватан биттадир, деган ғояни шу мўътабар заминимизда яшаётган ҳар бир инсон ўзининг ҳаётий эҳтиёжига айлантириши кераклиги тўғрисида тўхталиб ўтди.