“Ватан ҳимояси муқаддас бурч”.

16.01.2016, 08:59 Institut yangiliklari 438

Тошкент фармацевтика институти фаоллар залида 2016 йил 14 январь куни соат 14-00 да 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишлаб “Ватан ҳимояси муқаддас бурч”, “Армияда хизмат – шарафлидир” каби мавзуларда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Тошкент вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Ермолаев Сергей Борисович, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги сафарбарлик резерви бошқармаси ходими майор Юнусов Халимжон Сойибович,

Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган кичик сержант Ходжанов Борис Исангалиевичнинг турмуш ўртоғи Ходжанова Оксана, Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган капитан Ибрагимов Фарҳод Асроровичнинг турмуш ўртоғи Ибрагимова Нигора, Миробод тумани ИИБ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш профилактика инспектори Рамазанов Комил Авазович ҳамда институт ректори профессор А.Н.Юнусхўжаев, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор О.И.Худойбердиев, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этди. Тадбирда подполковник Ермолаев Сергей Борисович, майор Юнусов Халимжон Сойибович, Ходжанова Оксана, Ибрагимова Нигоралар сўзга чиқдилар. Тадбир сўнгида меҳмонларга  байрам муносабати билан  эсталик совғалари тақдим этилди, шунингдек, 2 курс талабаси Тураева Садоқат ватанпарварлик мавзуларидаги шеърлардан парчалар ўқиди.