“Устозларнинг босиб ўтган йўллари”

20.11.2015, 15:20 Institut yangiliklari 495

2015 йил “Кексаларни эъзозлаш” йили Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, экология ва микробиология кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан 2015 йил 18 ноябрь куни институт талабалар  турар  жойининг 3-қавати  маънавият хонасида  “Устозларнинг  босиб  ўтган  йўллари”, “Устоз мактаби”, “Кексаларни эъзозлаш ўзбек халқига хос фазилат” каби мавзуларда давра суҳбати ташкил қилинди.

Ушбу тадбирда кафедрамиз фахрийси, “Нобель” медали совриндори, профессор А.Абзалов иштирок этдилар ҳамда талабаларга ўз ҳаётлари, илмий ишлари, илм-фан тараққиётига қўшган ҳиссалари ҳақида сўзлаб бердилар. Ушбу суҳбат  талабаларда катта қизиқиш уйғотди ва улар томонидан кўплаб саволлар берилди. Кафедра профессор-ўқитувчилари талабаларни қизиқтирган барча саволларга тўлиқ жавоб бердилар.