“Қудратимиз бирлик ва ҳамжиҳатликда!”

18.12.2015, 09:19 Institut yangiliklari 418

2015 йил 17 декабрь куни “Кексаларни эъзозлаш” йили ҳамда “Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида, “Қудратимиз бирлик ва ҳамжиҳатликда!” шиори остида талаба-ёшлар ўртасида қувноқлар ва зукколар кўрик-танлови ўтказилди.

Танловда саноат фармацияси факультети ва фармация факультети талабалари фаол иштирок этди. Шунингдек, тадбирга институт қошида ташкил этилган театр студияси жамоаси ҳам кенг жалб этилди. Танлов жараёнида ёшлар ўртасидаги долзарб мавзулар, кексаларни ҳурмат қилиш, ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғуларини тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилди. Тадбир якунида фаол иштирок этган талабалар Диплом билан тақдирланди. Тадбирни саҳналаштирувчи ҳамда ташкилотчиси институт қошида ташкил этилган театр студияси раҳбари З.У.Маматқулов.