“Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш чоралари”.

10.11.2015, 13:43 Institut yangiliklari 443

Талабалар турар жойида туман Ички ишлар профилактика нозири билан мунтазам равишда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.  Талабалар турар жойида институт Маънавият-маърифат бўлими, Хотин-қизлар қўмитаси, “Мураббийлар” кенгаши каби жамоатчилик тузилмалари томонидан турли тарғибот тадбирлари, учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказиб келинади.

Жумладан, 2015 йил 9 ноябрь куни институт талабалар турар жойида яшовчи талабалар билан Ички ишлар профилактика нозири “Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш чоралари”, “Ҳуқуқ ва бурч” каби мавзуларда учрашув ташкил этилди.Шунингдек, талабалар турар жойида истиқомат қилаётган талабаларга кафедралардан ўқитувчилар бириктирилди. Амалга оширилган чора-тадбирлар талабалар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва  ёт оқимларга кириб кетиш ҳамда зарарли иллатларга мойиллик каби салбий кўрсаткичларнинг кескин камайишига олиб келди.