«Тошкент фармацевтика институтининг “Инновационғоялар, технологиялар ва лойиҳалар” VIII Республика ярмаркасидаги иштироки тўғрисида «

30.05.2015, 05:52 Institut yangiliklari 552

Ўзэкспомарказ”да 2015 йил 19-21 май кунлари бўлиб ўтган Инновационғоялар, технологиялар ва лойиҳалар” VIII Республика ярмаркаси вазирлик ва идоралар, банк сектори, иқтисодиётнинг барча тармоқлари корхоналари, жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермер хўжаликлари, Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари вакиллари, шунингдек, алоҳида ихтирочиларни бирлаштирди. Унда саноат, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва фармакология, ахборот-коммуникация технологиялари, фан ва таълим соҳаларини ривожлантиришга йўналтирилган қарийб 500 ишланма, инновацион ғоя ва лойиҳалар намойиш этилди.

“Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар” VIII  Республика ярмаркасида Тошкент фармацевтика институти ходимлари ҳам ўзларининг 7 та илмий ишланмалари билан фаол иштирок этишди. Бундан ташқари изланувчи Т. А. Миррахимова ўзининг Цинарон номли гепатопротектор препарати билан ёш олимларнинг инновацион ишланмалари республика кўрик танловида иштирок этди.

Ярмарка давомида фармацевтика сохасида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар билан 658.000.000 сўмлик шартномалар тузилди. Ярмарка доирасида бўлиб ўтган Халқаро инновацион форум 2-секцияси ёш олимлардан А. Т. Шарипов “Аллтромбосепин” субстанциясини олиш технологиясига бағишланган маъруза билан иштирок этди.

“Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар” VIII  Республика ярмаркасининг ёпилиш маросимида институтнинг қуйидаги ишланмалари муаллифларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси, Соғлиқни саклаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  сертификатлари топширилди:

 

Инновационғоялар, технологиялар ва лойиҳалар” VIII Республика ярмаркасида иштирок этган ишланмалар

Ташкилот номи

Инновацион лойиха номи (ишлаб чиқариладиган товар)

Фармакологик гурухи

Кашфиётчининг исми, шарифи

Вазирлар маҳкамаси

1

Тошкент фармацевтика институти

Маҳаллий табиий хом ашёлар асосида “Аллтромбосепин” субстанциясини олиш технологияси

Тромболитик

Проф. С.Н.Аминов

А. Т. Шарипов

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2

Тошкент фармацевтика институти

“Диабенит” субстанцияси ва капсула дори шаклини тиббиёт амалиётига жорий этиш

Гипогликемик

Проф. С.Н.Аминов

М.М.Рахматуллаева

3

Тошкент фармацевтика институти

“Кобальт 30” субстанцияси ва таблетка дори шаклини тиббиёт амалиётига жорий этиш

Гемопоэзни рағбатлантирувчи

Проф. А.Н.Юнусходжаев 

Б. Мухамедова

4

Тошкент фармацевтика институти

 “Мэкритин” дори воситасининг ишлаб чиқариш технологиясини ўзлаштириш ва тиббиёт амалиётига жорий этиш

Гижжа инвазиясига қарши

Проф. С.Н.Аминов

Н.К.Олимов

А.Мухиддинов

5

Тошкент фармацевтика институти

Дермато-венерология амалиётида ишлатиладиган координацион бирикмалар (купир, пирацин) асосида юмшоқ дори турлари технологиясини яратиш ва стандартлаш.

Витилигога қарши

Проф. А.А.Шабилалов

И.А.Ходжаева

6

Тошкент фармацевтика институти

“Пертуссин-Д” янги дори воситасини ишлаб чиқаришга татбиқ этиш

Балғам кўчирувчи

Доц. А.Қ.Ганиев

 

7

Тошкент фармацевтика институти

Маҳаллий ўсимлик хомашёси асосида “Флегмен”  йиғмасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш

Тинчлантирувчи

Доц. А.Қ.Ганиев

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

8

Тошкент фармацевтика институти

Цинарон (артишок)

Гепатопротектор

Т.А.Миррахимова