“Тил миллат кўзгуси”

22.10.2015, 08:46 Institut yangiliklari 310

2015 йил 21 октябрь куни институт тиллар кафедраси ва Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан  Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Талабалар турар жойида яшовчи талабалар ўртасида “Тил миллат кўзгуси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Тиллар кафедраси  ўқитувчилари У.Юнусова, Н.Х.Ашурова, Т.Ахмедова, Н.Кенжаева, А.Хожиниязова ҳамда Хотин-қизлар қўмитаси аъзоси С.Юлдошеваларнинг иштироки таъминланди ва улар томонидан  ўзбек тилининг бугунги кунда ривожланиши, тараққиёти, уни соф ҳолда сақлашнинг ўзига хос ўрни хусусида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, суҳбат жараёнида талабалар ҳам ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этди.