«Ўтганларни қадрлаш – азалий қадриятимиз.»

13.01.2016, 12:50 Institut yangiliklari 337

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 11 январдаги 87-03-77-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 12 январь куни институт раҳбарияти Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Эркин маҳалласи, Қурилиш кўчаси, 269-уйда яшовчи турмуш ўртоғи Ибрагимова Нигора, қизи Ширин, ўғли Шерзодлар билан учрашишди. Суҳбат жараёнида Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган капитан Ибрагимов Фарҳод Асроровичнинг олиб борган ишлари, фазилатлари, ватанпарварлик туйғулари, жанговарлик маҳоратлари ёдга олинди.

Ушбу хонадонга институт саноат фармацияси факультети декан муовини З.У.Маматқулов ташриф буюрди ва институт раҳбарияти томонидан тақдим этилган эсталик совғалари топширилди.