“Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан!”

12.01.2016, 14:04 Institut yangiliklari 443

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 9 декабрдаги Р-4576-сонли фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва институтда 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш мақсадида, жорий йилнинг 12 январь куни Миробод туманидаги 71-186-сонли ҳарбий қисмда “Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аъзолари, Миробод туман ҳокимлиги, Тошкент фармацевтика институти ректори А.Н.Юнусхўжаев, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор О.И.Худойбердиев, “Камолот” ЁИҲ БТ етакчиси ҳамда фаоллари, факультет декан муовинлари ва Миробод туманидаги 71-186-сонли ҳарбий қисм раҳбарияти иштирок этди. Тадбир давомида институт ректори, профессор А.Н.Юнусхўжаев барча ҳарбийларни байрам билан муборакбод этди ҳамда уларга эсталик совғалари тақдим этилди.