“Сувни тежаш – давр тақозоси”

18.11.2015, 14:16 Institut yangiliklari 496

2015 йил 16 ноябрь куни Токсикологик, органик ва биологик кимё кафедраси доцентлари Г.Ю.Маликова, А.Н.Мақсудова институт “Талабалар турар жойи”да яшовчи талабаларнинг яшаш шароитлари, уларга яратилган имкониятлар, талабаларнинг қизиқишлари, ўй-фикрлари билан танишиш, ўртоқлашиш мақсадида ташриф уюштирилди.

Суҳбат жараёнида талабалар билан очиқ мулоқот олиб борилди ва уларнинг қизиқишлари, интилишлари, орзу-умидлари ҳамда бўш вақтларида қандай машғулотлар билан бандлиги билан танишилди. Шунингдек, улар ўртасида “Сувни тежаш – давр тақозоси” мавзусида суҳбат ўтказдилар. Суҳбатда ҳаво, тупроқ ва сувнинг тозалиги соғлигимиз гарови эканлиги ва ичимлик сув ресурсларидан тежаб, тергаб фойдаланиш кераклиги уктирилди.