“Соғлом турмуш тарзи”, “ОИВ профилактикаси”

28.11.2015, 15:30 Institut yangiliklari 299

Ўзбекистонда ОИВ-инфекцияси тарқалишининг олдини олиш масалаларида давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини кучайтириш бўйича Тошкент фармацевтика институтининг чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, профессор-ўқитувчилар  ҳамда талабалар  ўртасида 2015 йил 27 ноябрь куни  фаоллар залида “Соғлом турмуш тарзи”, “ОИВ профилактикаси”  мавзуларида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш маркази ташкилий-услубий профилактик ва эпидемияга қарши кураш бўлими шифокори, эпидимиолог Акрамова Дилобар Аҳмадовна, Тошкент наркология диспансери ва Миробод туман бирлашмаси бош наркологи Бобожонова Наргиза Бобоназаровна иштирок этиб, мавзу юзасидан маъруза қилди. Тадбирда мавзу юзасидан савол-жавоб ўтказилди ва бунда талабалар фаол иштирок этди. Жами иштирокчилар сони 250 нафарни ташкил қилди.