«Соғлом турмуш тарзи»

06.02.2015, 13:25 Institut yangiliklari 462

Талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, эрта никоҳнинг олдини олиш чоралари, оилада соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ҳамда турли юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида 2015 йил 5 февраль куни соат 13-00 да институт кичик фаоллар залида Хотин-қизлар қўмитаси, маънавият ва маърифат маркази ҳамда Тошкент шаҳар ОИТСга қарши кураш маркази, Тошкент шаҳар Саломатлик ва Тиббий статистика институти билан ҳамкорликда “Соғлом турмуш тарзи”, “ОИВ –ОИТС профилактикаси”, “Эрта турмушнинг салбий оқибатлари” ва “Вирусли гепатит А касаллигининг салбий оқибатлари ва уларни олдини олиш чоралари” мавзуларида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда  Тошкент шаҳар Саломатлик ва Тиббий статистика институти шифокорлари М.А.Норқулова, Ш.Х.Сиддиқова, Тошкент шаҳар ОИТСга қарши кураш маркази шифокори М.М.Илясова, Республика “Она ва бола” скрининг маркази генетик шифокори Қ.Р.Аҳмедова, М.Ш.Босимов, Миробод туман МКТП мудираси З.Т.Умарова, Миробод туман МКТП СТТ ҳамўиралари Г.Элохунова, М.Мирхамидова ҳамда институт Хотин-қизлар қўмитаси раиси С.Х.Қодирова, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Н.С.Салимсакова, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг иштироки таъминланди. Суҳбат жараёнида соха мутахассислари мавзу юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борди.  Тадбирда жами 65 нафар талабаларнинг ва ўқитувчиларнинг иштироки таъминланди.