“Соғлом муҳит – инсон саломатлиги”

10.10.2015, 08:53 Institut yangiliklari 369

2015 йил 9 октябрь куни соат: 11-00 да институтнинг кичик фаоллар залида Ўзбекистон Экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ва институт маънавият ва маърифат бўлими ташаббуси билан

“Соғлом муҳит – инсон саломатлиги” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда А.Ботиров -Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар худудий бўлинмаси координатори, Азизов Шодиёр Валиджонович – Ўзбекистон  экологик харакати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси  ҳудудий бўлинмалар ва фаоллар билан ишлаш гуруҳи раҳбари, Гаппаров Хайрулло Лутфиллаевич – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзоси, Ботиров Азизбек Ильхомжонович – Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси координатори  ва институт раҳбар ходимлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабаларнинг иштироки таъминланди. Тадбир жараёнида соҳа мутахассислари томонидан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзолари иш фаолияти ва қабул қилиняётган янги қонунлар”, “Ўзбекистон экологик ҳаракати  томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот” ва “Ёшлар қаноти” фоалияти юзасидан маълумот, маърузалар   ва “Она жоним табиат” номли видео кўшиқ намойиш этилди. Суҳбат жараёнида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига соха мутахассислар томонидан жавоблар олдилар. Тадбирда жами 68 нафар талабалар ва 5 нафар раҳбар ходимлар ва профессор-ўқитувчилар иштирок этди.