“Соғлом бола – соғлом жамият”, “Гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, тамаки чекиш каби иллатларнинг олдини олиш чоралари ва салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати.

05.02.2016, 14:20 Institut yangiliklari 293

2016 йил “Соғлом она ва бола” йили муносабати билан ҳамда талабаларнинг гигиена соҳасидаги маълумоти ва маднаятини ошириш, соғлом турмуш тарзи, ўз ҳаётий фаолиятини оқилона ташкил қилиш, жисмоний ва руҳий жиҳатдан уйғун камол топишга йўналтирилган ҳаётий фалсафани намоён қилиш мақсадида институтда 2016 йил 4 февраль куни соат: 14-00да катта фаоллар залида Тиллар кафедраси ҳамда маънавият ва маърифат бўлими ташаббуси билан талаба-қизлар ҳамда ўқувчи–қизлар ўртасида “Соғлом бола – соғлом жамият”, “Гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, тамаки чекиш каби иллатларнинг олдини олиш чоралари ва салбий оқибатлари” ва институт фармакология ва клиник фармация кафедраси катта ўқитувчиси Д.Саидвалиева “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари” каби мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда “Республика ихтисослаштирилган Акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази”нинг акушер-гинекологи  Муратова Гультакин Пўлатовна ва ўсмир қизлар гинекологи Қурбонова Дилафруз Адхамовна иштирок этди ва “Соғлом бола – соғлом жамият”, “Гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, тамаки чекиш каби иллатларнинг олдини олиш чоралари ва салбий оқибатлари” каби мавзуларда қизиқарли маърузалар қилинди. Тадбирда жами 250 нафар институт профессор-ўқитувчилари, талаба ва ўқувчи-қизлар иштирок этди.