Tel: (+99871) 256-37-38
~ ~

  • Category
  • 2021-02-26 17:47:28
  • 6 comments
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 30 октябрь кунидаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбик этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 30 октябрь кунидаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбик этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармонининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йилнинг 5 ноябрь кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 30 октябрь кунидаги ПФ-6099-сонли Фармони ижроси тугрисида”ги 575-сонли буйругининг ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент фармацевтика институти кафедралари профессор-ўқитувчилари ўртасида “Спортни сев - спорт билан яша” шиори остида спорт мусобакалари ташкил этиш буйича режа-жадвали тузилган. Ушбу режа-жадвалга асосан 2021 йил 20 февралда фармацевтика институтида Дори воситаларини стандарталшириш ва сифат менежменти ва Ноорганик, физик ва коллоид кимё кафедралари профессор–ўқитувчилари ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Бунда қизиқарли эстафеталар, арқон тортиш мусобақалари бўлиб ўтди. Арқон тортиш, шашка ва шахмат мусобақасида Дори воситаларини стандарталшириш ва сифат менежменти кафедраси профессор – ўқитувчилари, эстафетада эса ноорганик, физик ва коллоид кимё кафедраси профессор – ўқитувчилари ғолиб бўлдилар.

      

Taklif va mulohazalaringizni jonating