Tel: (+99871) 256-37-38
~ ~

  • Category
  • 2021-01-28 12:28:17
  • 6 comments
ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР БИЛАН ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ ОНЛАЙН СУҲБАТИ

 

 

2021 йил 26 январ куни Тошкент фармацевтика институти иқтидорли талабалари Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов билан бўлган онлайн мулоқотда иштирок этишди. Вазир талабаларнинг ўқув, илмий, инновацион, маънавий ишлар бўйича муаммо ва таклифларини тинглади. Шунингдек, ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этди. 2 соат давом этган жонли мулоқотда номдор стипендиялар танлов шартларига ўзгартиришлар киритиш, янги номдаги стипендияларни жорий этиш, талабалар томонидан бериладиган инновацион ғояларни амалга ошириш юзасидан, олий таълим муассасалари ўртасида педагоглар интеграцияси ва хамкорлик ишлари, талабаларнинг стартап лойиҳаларини қўллаб қувватлаш каби масалалар бўйича фикрлар тингланди.

 

Иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими

 

 

 

Taklif va mulohazalaringizni jonating