Tel: (+99871) 256-37-38
~ ~

  • Category
  • 2021-04-01 04:13:42
  • 6 comments
ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ ДВССМ КАФЕДРАСИ ПРОФЕССОР- ЎҚИТУВЧИЛАРИ ТОМОНИДАН 2021-ЙИЛ МАРТ ОЙИДА ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН “КАФЕДРА КУНЛАРИ” ИШЛАРИ ЮЗАСИДАН ҲИСОБОТИ

 

 

    

        Президентимизнинг 2019 йил 19 мартдаги  “Ёшлар маданиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” бўйича чиқарилган қарорига мувофиқ, Талабалар турар  жойларида яшовчи талаба-ёшлар ўртасида ёшларнинг кундалик ҳаётини фойдали мазмун билан тўлдиришга қаратилган маънавий - маърифий тадбирларни ташкил этиш.  27 март куни соат 16-00 да ТТЖ талабалари билан доцент Д.Т.Гаибназарова, ассистент Н.Т.Мирдавидова, Г.С.Якубовалар “Ватан равнақи йўлида садоқат билан хизмат қилиш ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир” мавзу юзасидан тадбир ўтказишди. Суҳбат қизиқарли ўтди. Тадбир давомида ТТЖ талабаларини саволларига ДВССМ кафедра  ўқитувчилари томонидан саволларга жавоб берилди. ТТЖ талабаларига “Ватанга муҳаббат сўзда эмас, амалда исбот қилинади, дейдилар. Демак, ҳар биримиз уни севиш баробарида кўз қорачиғидек асрашимиз, эъзозлашимиз, турли зарарли ғоя ва нағмалар олдида ҳамиша ҳушёр туришимиз, бир-биримизни ҳам шунга даъват этишимиз лозим. Шундагина Ватандан ризолик топамиз. Мана шу ризоликнинг ўзида не-не ҳикмат мужассам. Зеро, Ватан – онадай муқаддас маъво” эканлиги   ҳақида тушунчалар олиб борилди.

 

 

 

 

 

 

 

Taklif va mulohazalaringizni jonating