“Сўзлашиш одоби – ўзбек аёлининг зийнати”

05.11.2015, 15:08 Institut yangiliklari 437

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий  муҳофаза масалалари мажмуаси мажлисининг 2015 йил 11 февралдаги 15-сонли баёни билан тасдиқланган “Ёшлар ўртасида ижтимоий маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар Дастури”нинг II “Ёшларни соғлом

эътиқод, ватанпарварлик ва бағрикенглик руҳида тарбиялаш” йўналишининг 12-бандида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган “Олий таълим муассасаларида қизларни шарму ҳаё, ибо, иффат сингари ўзбекона одоб-ахлоқ қоидалари асосида тарбиялашнинг аҳамиятини кенг тарғиб қилиш, муомала, кийиниш, юриш-туриш борасида четдан кириб келаётган, миллий қадриятларимизга буткул ёт бўлган “маданият”ларнинг қизлар орасида тарқалишига қарши самарали тарғибот чора-тадбирлар” Дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, 2015 йил 4 ноябрь куни соат: 15-00 да фаоллар залида институт профессор-ўқитувчилар, мураббийлар ва талаба-қизлар ўртасида “Талаба-қизларни шарму ҳаё, ибо, иффат сингари ўзбекона одоб-ахлоқ қоидалари асосида тарбиялашнинг аҳамияти”, “Сўзлашиш одоби – ўзбек аёлининг зийнати” мавзусидаги  маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Шарифа Салимова иштирок этди. Тадбирга 200 нафар профессор-ўқитувчилар ва талаба-қизлар жалб этилди.