“Ректор кубоги” (футбол), “Олтин куз” (стол тенниси ва волейбол) турлари бўйича ўтказилган спорт мусобақалари ғолибларини тақдирлаш маросими.

04.11.2015, 15:06 Institut yangiliklari 321

2015 йил 3 ноябрь куни соат: 15-00 да институт фаоллар залида институт талабалари ўртасида “Ректор кубоги” (футбол), “Олтин куз” (стол тенниси ва волейбол) турлари бўйича ўтказилган спорт мусобақалари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти, институт “Камолот” ЁИҲБТ, Фармакология ва клиник фармация кафедраси ҳамда маънавият ва маърифат бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти енгил атлетика, оғир атлетика ва велоспорт кафедраси профессори Шокиржонова Клара Тошкентбаевна, проректорлар, факультет деканлари, кафедра мудирлари, ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этди. Тадбир жараёнида ғолиб талабалар эсталик совғалари ҳамда фаҳрий ёрлиқ, диплом билан тақдирланди. Тадбир сўнгида иқтидорли талабалар тмонидан куй-қўшиқлар ижро этилди. Бу каби тадбирлар натижасида талабаларнинг нафақат бўш вақтлари мазмунли ташкил этилди ҳамда уларни спорт билан шуғулланиш, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга эришилди. Жами иштирокчилар сони 200 нафарни ташкил қилди.